Линклар

Обама Осиë сафарини бошлайди


АҚШ президенти Барак Обама Осиё бўйлаб сафарга отланмоқда.

Даставвал Барак Обама Японияга сафар қилади. Бу ерда у Япония Бош вазири Юкио Ҳатояма билан учрашиб, ўзаро алоқалар истиқболи ва хавфсизлик масалаларини муҳокама қилади. Япониядан сўнг Обама Сингапурга сафар қилиб, бу ерда иш бошлайдиган Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлик саммитида иштирок этади.

АҚШ президенти, шунингдек, ўз сафари якунида Шанхай, Пекин ва Жанубий Корея пойтахти Сеулга боришни режалаган.
XS
SM
MD
LG