Линклар

Cўғдда ЎИҲчилар судланмоқда


Сўғд вилоят судида Исфара туманида истиқомат қилувчи Қудратулло Неъматуллоев ва Абдусами Нурмаҳаммадий устидан маҳкама жараёни бошланди. Улар жорий йил бошида Ўзбекистон исломий ҳаракатига аъзоликда гумонланиб, қўлга олинган эдилар.

Судланувчиларга нисбатан Тожикистон Жиноий Кодексининг 187-моддаси - уюшган жиноий гуруҳ тузганлик, 189-модда - диний ва ирқий низо чиқарганлик, 104-модда - қотиллик ва террорчилик каби жами 20 дан ортиқ айбловлар қўйилган.

Тергов материалларида айтилишича, айбланувчилар 1995 йилда ЎИҲ аъзолигига қабул қилинган ва шу йиллар давомида улар Тожикистон ҳудудида бир неча террорчилик хуружлари содир этганлар.
XS
SM
MD
LG