Линклар

Обама Карзай билан ўз режаси ҳақида гаплашди


АҚШ президенти Барак Обама афғонистонлик ҳамкасби Ҳамид Карзай билан Вашингтоннинг Афғонистонга оид янги стратегиясини муҳокама қилди.

Карзай матбуот котибига кўра, президентларнинг телефон орқали ўтказган мулоқоти бир соат давом этган. Шу куннинг ўзида АҚШ президенти бошқа давлат етакчилари, жумладан, Покистон президенти Осиф Али Зардорийга сим қоқиб, янги стратегия юзасидан фикр алмашган.

Сешанба куни эса Барак Обаманинг West Point ҳарбий академиясида Вашингтоннинг Афғонистонга оид янги стратегиясини эълон қилиши кутилмоқда.

АҚШ агентликларининг Оқ уй расмийларига таяниб хабар қилишича, Обама ўз нутқи чоғида Афғонистонга қўшимча 30 минг ҳарбий юбориш режасини ошкор қилиши мумкин.
XS
SM
MD
LG