Линклар

АҚШ Усама бин Ладиннинг қаердалигини билмайди


АҚШ Мудофаа вазири Роберт Гейтс Ал-Қоида етакчиси Усама бин Ладиннинг қаерда эканлиги борасида АҚШда ҳеч қандай маълумот йўқлигини билдирди.

Робейтс Гейтс бу ҳақда АҚШ телеканалларидан бирига берган интервюсида маълум қилди. Мазкур интервюнинг бугун эфирга узатилиши кутилмоқда.

АҚШ Мудофаа вазири журналистларнинг "Ал-Қоида етакчиси Афғонистонда экани борасида яқинда чиққан маълумотларни тасдиқлайсизми?" деган саволлига "Йўқ", дея жавоб қайтарди.

Ал-Қоида етакчиси Усама бин Ладиннинг Афғонистон чегарасига яқин бўлган Покистон ҳудудларида беркиниб юргани таҳмин қилинади.
XS
SM
MD
LG