Линклар

Басэску Руминия президентлигини сақлаб қолди


Руминиянинг амалдаги президенти Траян Бэсэску мамлакатда ўтказилган президент сайловининг иккинчи даврасида ғолиб чиқди.

Руминия Марказий сайлов комиссиясига кўра, сайловнинг иккинчи босқичида Траян Бэсэску 50.37 фоиз, унинг рақиби Мирчя Жоане 49.62 фоиз овоз тўплаган.

-Траян Бэсэску 5 274 063 овоз ёки сайловчиларнинг 50,33 фоиз, Мирчя Жоане 5 204 102 минг овоз ёки сайловчиларнинг 49, 66 фоиз овозини тўплашга муяссар бўлди,-деди Руминия Марказий сайлов комиссияси матбуот вакили.

Айни пайтда ЕҲХТнинг кузатувчилар миссияси раҳбари Вадим Жданович Руминиядаги сайловлар халқаро талабларга мос тарзда ўтказилганини маълум қилди.

Руминиянинг янги президенти олдида янги Бош вазир тайинлаш ва мамлакатда юзага чиққан сиёсий бўҳронни ҳал этиш каби масалалар турибди.
XS
SM
MD
LG