Линклар

Ҳоманайи мухолифатни танқид қилди


Эрон Олий руҳонийси Оятуллоҳ Али Ҳоманайи ислоҳот тарафдори бўлган мухолифатни мамлакат қонунларини бузганликда ва Ислом республикаси асосчиси Оятуллоҳ Руҳуллоҳ Ҳумайнийни таҳқирлаганликда айблади.

Олий руҳоний телевидение орқали қилган чиқишида мухолифат тарафдорларини Ислом республикаси асосчисини таҳқирлаган шахсларни топишга чақирди.

Эрон матбуотига кўра, ўтган душанба куни Теҳронда ўтказилган аксилҳукумат намойиши чоғида мухолифатчилар Оятуллоҳ Руҳуллоҳ Ҳумайний расмини йиртиб ташлаган.

Айни пайтда Олий руҳоний Оятуллоҳ Али Ҳоманайи мухолифат шикоят қилиб келаётган 12 июн кунги президент сайлови атрофидаги баҳсга сўнги нуқта қўйилгани ва сайловнинг якуний натижалари қонуний эканини таъкидлади. Бундан ташқари, Олий руҳоний мухолифат намойишларини ноқонуний, дея атади.

Эрон Ислом инқилоби посбонлари корпуси Ислом республикаси асосчисининг таҳқирланиши ортида турган шахсларни жазолаш чақириғи билан чиқди.
XS
SM
MD
LG