Линклар

Грузия Россия билан чегарасини очмоқчи


Грузия ташқи ишлар вазири ўринбосари Нино Каландадзе Тбилиси ва Москва бундан уч йил муқаддам ёпилган “Верхний Ларс” чегара-назорат пунктини қайта очишга келишиб олганини маълум қилди.

Интерфакс агентлигига кўра, икки давлат ўртасидаги яна бир чегара назорат пункти яқин келажакда қайта очилиши мумкин.

Хабарларга кўра, “Верхний Ларс” чегара назорат пунктига элтувчи йўл ўз мустақиллигини эълон қилган Грузиянинг икки айирмачи ўлкаси Жанубий Осетия ва Абхазия ҳудудидан ўтмайди.

Грузия Ташқи ишлар вазирлиги расмийси чегара назорат пунктлари биргина транспорт қатнови учун эмас, балки икки давлат ўртасидаги савдо-сотиқ алоқаларини қайта бошлаш мақсадида очилаётганини маълум қилди.

Айтилишича, Грузия-Россия чегарасидаги назорат пунктлари 2010 йилнинг март ойида қайта очилиши мумкин.
XS
SM
MD
LG