Линклар

logo-print

Эронда бир неча чет эллик қўлга олинди


Эрон расмийлари мухолифат тарафдорлари ва хавфсизлик кучлари ўртасида ўтган ой бўлган тўқнашувлар чоғида бир неча чет эллик фуқаро қўлга олинганини маълум қилди.

Разведка хизмати раҳбари давлат телевидениеси орқали қилган чиқишида қўлга олинган хориж фуқароларининг Ашуро байрамидан икки кун аввал Эронга келгани ва уларнинг “амалдаги тузумга қарши психологик урушга етакчилик қилгани”ни айтди.

Аммо у қўлга олинган чет элликларнинг қайси давлат фуқароси экани ҳақида ҳеч қандай маълумот бермади.

27 декабр куни мухолифат тарафдорлари ва хавфсизлик кучлари ўртасидаги тўқнашувларга уланиб кетган Ашуро байрамидан кейинги тартибсизликлар чоғида 8 киши ўлган, юзлаб одам ҳибсга олинган эди.
XS
SM
MD
LG