Линклар

logo-print

Ўзбекистон боксчилари Карачига жўнаб кетди


Газета.уз ахборот агентлиги хабарига кўра, мураббий Хабибулла Усмонов бошчилигидаги Ўзбекистон боксчилари Беназир Бхутто хотираси учун ўтказиладиган анъанавий мусобақада қатнашиш учун Покистонга жўнаб кетган.

Делегация таркибида Ўзбекистон бокс федерацияси бош котиби Олим Маҳмудов, ҳакам Ҳамид Турсунов, шунингдек, ўзбек бокчиларидан Алишер Маҳмудов (48 кг), Олимжон Назаров (51 кг), Шохруҳ Хўжабеков (57 кг) ва Машхурбек Рўзиев (64 кг) бор.

Покистондаги мусобақада Осиё ва Европанинг 18 давлатидан келган вакиллар қатнашади.
XS
SM
MD
LG