Линклар

logo-print

Афғонлар келажакка умид билан қарамоқдалар


Афғонистонда ўтказилган сўнгги сўров натижаларига кўра, келажакка умид билан қараëтган афғонистонликлар жорий йилда ўтган йилга нисбатан кўпайган.

Халқаро медиа гуруҳлари томонидан ўтказилган сўровда қарийб 1500 киши иштирок этган. Респондентларнинг 70 фоизи Афғонистон тўғри йўналишда кетмоқда, деб ҳисоблашларини билдирганлар. Айтилишича, ўтган йили сўровда қатнашган афғонистонликларнинг 40 фоизигина шундай фикрда бўлган.

Фуқароларнинг тўртдан уч қисми қонунбузарчиликлар рўй бергани айтилаётганига қарамай кузда ўтказилган президент сайлови натижаларидан қониқиш ҳосил қилганликларини айтганлар.

Сўралганларнинг аксари, шунингдек, президент Ҳамид Карзайнинг мамлакатда хавфсизлик ва иқтисодий вазиятни яхшилай олишига ишонишларини билдирганлар.

АҚШ қўшинларининг 2001 йилда Афғонистонга бостириб кирганининг яхши ёки ёмон бўлгани хусусида берилган саволга жавобан респондентларнинг 83 фоизи ҳарбийларнинг киритилиши ижобий ҳодиса дея баҳолаган.
XS
SM
MD
LG