Линклар

Толиблар Маъсуд ўлимини инкор қилмоқда


Покистондаги толиблар гуруҳи ўз етакчиси Ҳакимуллоҳ Маъсуднинг АҚШ ҳаво қўшинларининг учувчисиз учқичлари ҳужуми чоғида ўлдирилганини инкор қилмоқда.

Гуруҳнинг Ройтер ахборот агентлигига сўзлаган матбуот вакили бу ҳақдаги хабарларни “мутлақо ёлғон”, деб атади.

Айни пайтда Покистон хавфсизлик кучлари Ҳакимуллоҳнинг учувчисиз бошқариладиган учқичлар ҳужуми чоғида жароҳатланиб, ўлгани ва Ўракзай минтақасида дафн этилгани ҳақида мамлакат телевидениеси тарқатган хабарни текширмоқда.

Расмий телевидение ҳаво ҳужумларининг қачон уюштирилгани ҳақида ҳеч қандай маълумот бергани йўқ.

Аммо Покистон разведка хизмати Ҳакимуллоҳнинг 17 январ куни уюштирилган ҳаво ҳужумлари оқибатида олган жароҳатдан ўлгани ҳақида тасдиқланмаган маълумот олганини айтган эди.

Сўнгги бор Ҳакимуллоҳ Маъсуд ҳудкуш ҳужумчи 30 декабр куни Афғонистондаги АҚШ нинг Марказий Разведка бошқармаси 7 ходимини ўлдиргани муносабати билан ўтказилган тантанали маросими акс этган видеотасвирда кўринган эди.
XS
SM
MD
LG