Линклар

Мюнхенда йирик анжуман иш бошламоқда


Германиянинг Мюнхен шаҳрида хавфсизлик масалаларига бағишланган 46 - анъанавий анжуман иш бошламоқда.

Мюнхен анжумани хавфсизлик соҳасида ўтказиладиган муҳим халқаро йиғинлардан биридир.

Эрон ядровий дастури, Афғонистондаги вазият ҳамда Хитойнинг келажакда халқаро майдонда тутадиган роли Мюнхен анжуманининг диққат марказида бўлади.

Хитой ҳукумати делегацияси илк бор ушбу анжуманда расман иштирок этмоқда. Хитой Ташқи ишлар вазири Янг Ечини очилиш маросимида нутқ сўзлаши кутилмоқда. Айни пайтда Эроннинг ИРНА ахборот агентлиги мамлакат Ташқи ишлар вазири Манучеҳр Муттақийнинг анжуманда маъруза қилиши тўғрисида хабар тарқатди.

300 дан зиёд расмийлар иштирок этадиган анжуман ишида Афғонистон президенти Ҳамид Карзайнинг ҳам қатнашиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG