Линклар

Британия депутатларига иқтисодий айб қўйилмоқда


Буюк Британия парламентининг тўрт аъзосига ҳукумат маблағини талон-тарож қилиш айби қўйилади.

4 феврал куни очиқланган расмий ҳисоботда айтилишича, парламентнинг камида 390 нафар аъзоси молиявий қонунбузарчиликка йўл қўйган ва улар ҳукумат ғазнасига жами 600 минг доллар қайтариб бериши шарт.

Ҳукумат маблағини талон-тарож қилиш билан боғлиқ жанжал ўтган йилнинг июн ойида парламент сайлови ўтказилаётган маҳал авжига чиққан эди. Бу жанжалга нафақат ҳукмрон лейбористлар партияси вакиллари, балки мухолифатдаги консерваторларнинг ҳам аралашгани аниқланди.
XS
SM
MD
LG