Линклар

Тимошенко Януковични ëлғончиликда айблади


Украина президентлигига номзод, иқтидордаги Бош вазир Юлия Тимошенко рақиби Виктор Януковични украиналик сайловчиларга ёлғон ваъдалар берганликда айблади.

Бу Тимошенконинг якшанба куни бўлиб ўтган иккинчи давра президент сайловидан буён эълон қилган илк баëнотидир.

Сайлов дастлабки натижаларига кўра, Янукович Тимошенкодан умум овозлардаги 3.9 фоиз фарқ билан иккинчи давра президент сайловида ғолиб чиққан.

Бироқ бугун Киевда ҳукумат йиғини чоғида гапирган Юлия Тимошенко сайлов натижаларига ҳеч қандай муносабат билдирмади.
Бош вазир партияси мухолифат етакчиси Януковични якшанба кунги сайловда овозларни сохталаштирганликда айбламоқда.

10 феврал куни Виктор Янукович рақиби Тимошенкони президент сайловидаги мағлубиятини тан олишга чақирди.
XS
SM
MD
LG