Линклар

Номаълум муаллиф мукофотга лойиқ топилди


Журналистика бўйича Жорж Полк номидаги АҚШ мукофотига бу йил сазовор бўлганлар орасида Эронда бўлиб ўтган норозилик намойишлари чоғида эронлик ёш аёл Нидо Оға Султон ўқ еб жон бераётган лаҳзаларни видеотасвирга туширган номаълум кишилар ҳам бор.

Нидонинг тасвири жаҳоннинг кўплаб телеканаллари орқали намойиш қилинди ва у Эрон мухолифати кураши рамзига айланди.

Жорж Полк номидаги мукофот таъсисчилари илк бор муаллифлари номаълум журналистик ишни мукофотга сазовор кўрди.

Жорж Полк мукофоти 1949 йили Юнонистонда бўлиб ўтган фуқаролар урушидан материал тайёрлаётган пайтда ўлдирилган америкалик журналист хотирасини абадийлаштириш мақсадида таъсис этилган эди.

Мазкур мукофот ҳар йили бир неча номинацияда тақдим этилади.
XS
SM
MD
LG