Линклар

logo-print

Беларуслик поляклар фаоллари яна қўлга олинди


Чоршанба куни Беларусда маҳаллий полякларнинг расмий қайддан ўтказилмаган жамоат бирлашмасининг яна бир неча фаоли қўлга олинди.

Мазкур ташкилотнинг хабар қилишича, Воложин шаҳрида Поляк маданий маркази тақдири ҳал қилинаётган судловга кетаётган 30 киши қўлга олинган.

Ташкилотнинг кўплаб аъзолари аввалроқ қўлга олинган, жаримага тортилган эди.

Поляклар 10 миллион кишилик Беларус аҳолисининг қарийб 5 фоизини ташкил қилади. Уларнинг кўплаб вакиллари мамлакатда демократик ислоҳотлар ўтказилишини истамоқда.
XS
SM
MD
LG