Линклар

logo-print

Тимошенко партияси Януковичга айблов ёғдирмоқда


Украина Бош вазири Юлия Тимошенко партияси мамлакат президентлигига сайланган Виктор Януковични ҳокимиятни узурпация қилишга уринаётганликда айблади.

Бош вазир ўринбосари Александр Турчиновнинг Тимошенко сайтида эълон қилинган баёнотида айтилишича, Януковичнинг қасамёдга келтирилиши давлат ҳокимиятини ноқонуний ўзлаштиришга бўлган уриниш сифатида қабул қилинади.

Украинадаги иккинчи давра президент сайловида ғалаба қозонган Янукович 25 феврал куни қасамёдга келтирилади.

Януковичнинг сайловдаги рақиби Тимошенко сайлов расмий натижаларини бекор қилишни сўраб шикоят аризаси топширди.

Бунинг ортидан Украина Олий суди мамлакат Марказий сайлов комиссиясининг Виктор Януковични иккинчи давра президент сайлови ғолиби деб топиш тўғрисидаги қарори ижросини вақтинчалик тўхтатди.
XS
SM
MD
LG