Линклар

ХАЭА Теҳрон режасидан ташвишда


Халқаро атом энергияси агентлиги (ХАЭА) ихтиёридаги информациянинг Эрон ядровий каллаклар яратиш устида иш олиб бораётгани эҳтимоли ҳақида гапиришга асос бераётганидан ташвишда.

Бу ҳақда агентлик пайшанба куни баёнот берди.

Бу тахлит ташвишли баёнот ХАЭАдан биринчи марта чиқиши.

Агентликнинг бу баёнотидан сўнг АҚШ Давлат департаменти вакили Теҳроннинг ядровий соҳадаги фаолиятидан Вашингтон ташвишланишда давом этаётганини изҳор этди.

Эрон ўз ядровий дастуридан тинч мақсадлар кўзланганини таъкидлаб келади.
XS
SM
MD
LG