Линклар

logo-print

Туркия: яна икки генералга айблов қўйилди


Туркия маҳкамаси давлат тўнтариши уринишига алоқадорликда гумон қилинган яна икки собиқ генералга расман айблов эълон қилди.

Онадўли агентлигининг хабар қилишича, Туркия армияси собиқ раҳбари генерал Четин Доган ва махсус қўшинлар собиқ қўмондони генерал Энгин Алан айблов эълон қилингандан сўнг суд биносида қўлга олинган.

Туркия полицияси жума куни 2003 йилда мамлакатда давлат тўнтариши амалга оширишга уринганликда гумон қилинган яна 18 нафар зобит қўлга олинганини билдирди. Шу кунгача Истанбул маҳкамаси ушбу фитнага алоқадор бўлган жами 33 нафар зобитга расман айблов эълон қилди.

Мамлакат Бош вазири Ражаб Тойииб Эрдуғон ҳарбийларни қонун олдида барча бир экани ва Туркия демократиясига қарши фитна уюштирган ҳар бир шахс қонун олдида жавоб бериши ҳусусида огоҳлантирди.
XS
SM
MD
LG