Линклар

Қозоғистонда нолегал ўзбеклар ушланди


Қозоғистоннинг Қарағанда шаҳридаги “Дарат” ун комбинатида 49 нафар Ўзбекистон фуқаросининг ноқонуний равишда ишлаётгани аниқланди.

Бу ҳақда Казинформ агентлиги Қарағанда вилояти Ички ишлар борқармасига таяниб хабар тарқатди.

- Ноқонуний миграцияга қарши кураш махсус бўлим ходимларининг тезкор-профилактик тадбири чоғида “Дарат” ун комбинатида ноқонуний равишда ишлаган қўшни Ўзбекистоннинг 49 нафар фуқароси аниқланган. Ноқонуний меҳнат муҳожирлари маъмурий жавобгарликка тортилиб, уларга қарши чоралар қўлланилади. Ўзбекистон фуқароларини ноқонуний меҳнат қилишга жалб қилган комбинат раҳбариятига нисбатан маъмурий чоралар қўлланилади, дейилади Қарағанда вилояти Ички ишлар бошқармаси хабарномасида.
XS
SM
MD
LG