Линклар

Тошкент-Самара йўналишида парвоз йўлга қўйилади


Россиянинг “Уральские авиалинии” компанияси 30 мартдан бошлаб “Тошкент-Самара” йўналиши бўйича парвозларни амалга ошира бошлайди.

Газета.uz. сайтининг эълон қилишича, парвозлар ҳафтасига бир маротаба А320 русумдаги учқичлар ёрдамида амалга оширилади.
Хабарда чипталар нархи ошкор қилинмади.

“Уральские авиалинии” компанияси 10 йилдан буён Тошкент-Екатеринбург йўналишида парвозлар амалга ошириб келмоқда. Ўтган йилда эса Тошкент-Краснодар ва Наманган-Екатеринбург йўналиши бўйича янги рейслар йўлга қўйилган.

“Уральские авиалинии” компанияси хавфсизлик ҳамда йўловчи ва юк ташиш кўлами бўйича Россиянинг етакчи ўнта компаниясидан бири ҳисобланади.
XS
SM
MD
LG