Линклар

Обама ўз режасидан қайтмоқчи эмас


АҚШ президенти Барак Обама Конгрессни яна бир бор мамлакат соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллашга чақирди.

Яқин кунлар ичида ушбу қонун лойиҳаси Конгресс муҳокамасига қўйилади.

Обаманинг янги режасига мувофиқ, ҳар бир фуқаро учун мажбурий тиббий суғурта жорий этилади. Оқ уй раҳбарига кўра, 10 йилга мўлжалланган ушбу режа қиймати 900 миллиард долларни ташкил этиши мумкин.

30 миллионга яқин америкаликнинг тиббий суғуртага эга эмаслигини тан олган демократлар ва республикачилар, ўз навбатида, ушбу муаммога бошқа ечим таклиф қилмоқдалар.
XS
SM
MD
LG