Линклар

logo-print

"Оскар" мукофотлари эгаларига топширилади


Шу соатларда АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида Америка кино санъати академиясининг "Оскар" мукофотларини топшириш маросими бўлиб ўтмоқда.

Кино оламидаги энг катта мукофотлардан бири бўлган "Оскар" учун бу йил ҳар йилгидай 5 эмас, балки 10 филм муаллифи ўзаро "курашмоқда".

"Оскар"га муносиб деб топилиб, мукофотга номзодлар рўйхатига киритилган филмлар орасида Жеймс Кэмероннинг "Аватар" филми, Кэтрин Бигелоунинг "The Hurt Locker" филми каби картиналар бор.

Режиссер Камерон ўзбек томошабинига "Титаник" филми билан яхши таниш. Унинг янги филми - "Аватар" экранга чиқиши билан кино тарихида энг кўп томошабин кўрган филм сифатида рекорд қўйди.

Мутахассислар "Аватар" филмининг 9 та номинация бўйича "Оскар" олишини башорат қилмоқда.

Шуниси қизиқки, "Оскар"га даъвогарлик қилаётган икки асосий филм режиссерлари Жеймс Кэмерон ва Кэтрин Бигелоулар собиқ эр-хотинлардир.

Улар 1989 йили уйланиб, 1991 йили ажарашиб кетгандилар.
XS
SM
MD
LG