Линклар

Обама шартнома имзоланишидан мамнун


Стратегик қуроллар сонини камайтиришга оид АҚШ ва Россия ўртасидаги янги келишув 8 апрел куни Прага шаҳрида имзоланади.

Бу ҳақда ҳар иккала давлат президентлари Барак Обама ва Дмитрий Медведев бугун ўтказган ўзаро телефон мулоқоти чоғида келишиб олдилар.

- Бир йил давом этган музокаралардан сўнг АҚШ ва Россиянинг стратегик қуролларни назорат қилиш борасида келаси 20 йилга мўлжалланган кенг кўламли келишувга рози бўлганини эълон қилишдан мамнунман, деди Оқ уйда чиқиш қилган АҚШ президенти.

Айни пайтда Россия президенти матбуот котибига кўра, Обама ва Медведев ўзаро телефон мулоқоти чоғида ҳамкорлик учун бир-бирларига миннатдорчилик изҳор қилганлар.

Президентлар имзолагандан сўнг мазкур келишув АҚШ Сенати ва Россия Давлат думаси тасдиғидан ўтиши лозим.

Россия ва АҚШ эҳтиёрида бўлган стратегик қуролларни назорат қилиш бўйича 1991 йил қабул қилинган СТАРТ-1 битимининг амал қилиш муддати 5 декабр куни тугади. Москва ва Вашингтон мазкур масала юзасидан анчадан буён музокалар ўтказиб келаётган эди.
XS
SM
MD
LG