Линклар

logo-print

Покистонда жангарилар нишонга олинди


Покистоннинг Афғонистон чегарасига яқин ҳудудда берилган ҳаво зарбалари оқибатида камида тўрт жангари нобуд бўлди.

Покистон расмийларининг билдиришича, АҚШнинг учувчисиз бошқариладиган учқичлари ёрдамида берилган ҳаво зарбаларида толибон ва Ал-Қоида жангариларининг Шимолий Вазиристондаги қароргоҳлари нишонга олинган. Мир Али тумани яқинида берилган ҳаво зарбаларида, айтилишича, камида беш киши тан жароҳати олган.

Афғонистондан қочган жангариларнинг айнан Покистоннинг Шимолий Вазиристонида бошпана топгани тахмин қилинади.

XS
SM
MD
LG