Линклар

Покистонда сиёсий йиғин портлатилди


Покистоннинг Пастки Дир туманида худкуш шахс томонидан содир этилган портлаш оқибатида камида 38 киши нобуд бўлди, 100дан ортиқ киши тан жароҳати олди.

Хабарларга кўра, дунёвийлик тарафдори бўлган Амави миллий партияси вакилларининг катта йиғини чоғида худкуш шахс ўзини портлатиб юборган.

Мазкур ҳужум учун масъулиятни ҳеч ким ўз зиммасига олмаган бўлса-да, Покистон ҳукумати бу каби портлашларда Толибон жанггариларини айблаб келмоқда.

Покистон хавфсизлик кучлари ҳам мамлакатнинг Афғонистон чегарасига яқин ҳудудда бир неча ойдан буён Ал-Қоида ва толиб жанггариларига қарши кенг кўламли ҳарбий амалиётлар ўтказиб келмоқда.

XS
SM
MD
LG