Линклар

logo-print

Лукашенко: Бакиевни Баларус қабул қилиши мумкин


Беларус президенти Александр Лукашенко ўз мамлакати ҳокимиятдан четлатилган Қирғизистон президенти Қурмонбек Бакиевни қабул қилиши мумкинлигини айтди.

Белта ахборот агентлиги хабарига кўра Лукашенко Беларусда Бакиев “ҳурматли меҳмон ва унинг ҳамкасби” сифатида кутиб олинишини айтган.

7 апрел куни Бишкекда содир бўлган қонли воқеалардан 8 кун ўтиб президент Қурмонбек Бакиев Қирғизистондан Қозоғистонга қочиб кетди.

У Қозоғистонда қанча вақт қолиши ёки Остона ҳукумати Бакиевнинг мамлакатда яна қанча муддат қолишига рухсат бериши маълум эмас.
XS
SM
MD
LG