Линклар

Европада самолётлар парвози кўпаймоқда


Европанинг энг гавжум аэропортларидан бири бўлган Лондоннинг Хитроу аэропортига 20 апрел куни биринчи самолёт келиб қўнди.

British Airways ширкати АҚШ, Африка ва Осиё давлатларидан учган яна 24та самолёт 21 апрел куни Хитроу аэропортига қўнишига умид билдирди.

Исландиядаги вулқондан отилиб чиққан кул ҳавога тарқалгани сабабли Европа давлатлари 15 апрелда ўз ҳаво ҳудудларини самолёт парвозлари учун ёпиқ деб эълон қилган.

Сешанба куни Европа бўйлаб самолётлар яна парвоз қила бошлади.

Аммо сўнгги кунларда ўз фаолиятини тўхтатган аэропортларда тартибсизлик давом этмоқда. Олимлар Исландиядаги вулқон яна отилиши мумкинлигидан хавотир билдирмоқда.

Айни пайтда Халқаро фуқаролар авиацияси ташкилоти президенти Роберто Кобе Гонзалес ҳозирда самолётлар парвози хавфсиз бўлгани учун Европа давлатлари учишга ва ҳаво қатновига рухсат берганини айтди.
XS
SM
MD
LG