Линклар

Испания денгиз қароқчиларини қўлга олди


Испания ҳарбий-денгиз флоти кемаси якшанба куни сомалилик 8 денгиз қароқчисини қўлга олди.

Испания мудофаа вазирлиги баёнотига қараганда, “Виктория” фрегати экипажи қўлга туширган кемада қурол-аслаҳа ҳамда денгиз қароқчилари фойдаландиган махсус мосламалар топилган.

Денгиз қароқчилигига қарши Европанинг чора-тадбирлар дастури доирасида ҳаракат қилган испаниялик денгизчилар қароқчиларга тегишли кемани чўктириб юбориб, унинг экипажини қўлга олди.
XS
SM
MD
LG