Линклар

Испанияда ишсизлар сони кўпайди


Жорий йил биринчи чорагида Испанияда ишсизлар сони ишга яроқли аҳоли сонининг 20 фоизига етди.

Бу 16 давлат аъзо бўлган евро ҳудудида энг юқори кўрсаткичдир.

Испания Миллий статистика идораси маълумотига кўра, март ойи охирига қадар мамлакатда ишсиз қолган фуқаролар сони 4 миллион 600 минг кишини ташкил этган.

Бу 1997 йилдан бери Испанияда қайд этилган энг юқори кўрсаткич.

Глобал кредит бўҳрони сабабли 2008 йил охирида Испанияда кўплаб қурилиш лойиҳалари тўхтаб қолгани ишсизлар сонининг кескин кўпайишига олиб келди.
XS
SM
MD
LG