Линклар

Сталин музейи асосчиси қотиллик қурбони бўлди


Россия жанубида жойлашган Волгоград шаҳрида Иосиф Сталинга бағишлаб музей очган йирик саноатчи Василий Бухтиенко теннис майдонида ўлдириб кетилди.

Қотиллик юзасидан текширув олиб бораётган терговчиларга кўра, уч нафар номаълум шахс аввал уни калтаклаб сўнгra электр токи билан ўлдирган. Ҳозирча қотиллик мотивларига оид маълумот йўқ.

Василий Бухтиенко 2006 йилда Волгоград (собиқ Сталинград) шаҳрида СССР раҳбари Иосиф Сталиннинг музейини очган эди.
XS
SM
MD
LG