Линклар

Афғонистон раҳбарининг Вашингтонга сафари давом этмоқда


Ҳамид Карзай 12 май куни Оқ Уйда АҚШ президенти Барак Обама билан учрашади.

11 май куни Вашингтондаги Walter Reed армия тиббиёт марказига борган Карзай Афғонистондаги жангларда ярадор бўлган америкалик аскарлар билан учрашди.

Карзай АҚШ ҳарбийларига хизматлари учун миннатдорлик билдириб, учрашув ҳаяжонли бўлганини айтди.

- Бу биз биргаликда оғир йўлни босиб ўтишимиз керак эканини яна бир марта эслатди. Афғонистон ва Қўшма Штатлар хавфсизлигини таъминлаш учун икки давлатнинг ўғил-қизлари жонини фидо қилишга тайёр эканини кўрсатди, деди Афғонистон президенти.

11 май куни Карзай Давлат котиби Ҳиллари Клинтон ва Мудофаа вазири Роберт Гейтс билан учрашди.

Музокара чоғида АҚШ расмийлари Карзайга Қўшма Штатлар Афғонистонни тарк этмаслигини айтди.
XS
SM
MD
LG