Линклар

Назарбоевга "миллат етакчиси" мақоми берилади


Қозоғистон парламентининг қуйи палатаси мамлакат президенти Нурсултон Назарбоевга “миллат етакчиси”мақоми беришга оид қонун лойиҳасини маъқуллади.

Назарбоев 1991 йилдан буён Қозоғистонга раҳбарлик қилиб келмоқда.

Интерфакс агентлигининг билдиришича, ҳужжатга мувофиқ Қозоғистон янги президенти мамлакатнинг ички ва ташқи сиёсати, жумладан давлат бошқаруви ва хавфсизлигига оид масалаларни Қозоғистоннинг биринчи президенти билан мувофиқлаштириши лозим.

Ушбу қонун лойиҳаси эндиликда Сенат муҳокамасига юборилади. Остонада эса Нурсултон Назарбоевга бюст ўрнатиш ва музей ташкил этиш масаласи муҳокама қилинмоқда.
XS
SM
MD
LG