Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 07:40

Эркин микрофон - Ëқутистонда ҳам ўзбек кўпайиб кетди


SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.
SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.

дер экан 20 йил бурун Россиянинг бу совуқ ўлкасида ўрнашиб олган Муҳаммаджон, бу ерга келаётган ватандошларининг саводсизлигидан афсусланади.

“Тадбиркорга кун қолмади”

дейди Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманидан қўнғироқ қилган Аъзамжон Солиев. Бу тадбиркорга кўра, туманни ободонлаштириш қарори асосида унинг тумандаги энг чиройли икки қаватли магазини бузиб ташланган:

Аъзамжон Солиев: Мен хусусий тадбиркорман. Магазиним ҳоким қарори билан қурилган. Замонавий¸ икки қаватли¸ чиройли магазин эди. Замонга мос келмайдиган майда-чуйда магазинлар бузилишга қарор бўлганда¸ бузадиганлар тўполон қилиб¸ катта магазинларни ҳам буздириб юборди. Ҳокимимиз бу масалага яхши ëндашмасдан¸ катта магазинларни ҳам буздириб юборди.

Озодлик: Бузиш учун бир асос бўлиши керакку. Масалан¸ катта бир йўлга халақит берган бўлиши мумкин ëки ...

Аъзамжон Солиев: Йўқ¸ боғнинг территорияси эди. Ободонлаштириш биласизку қанақа иш қилинишини. “Замонга мос келмайдиган¸ ноқонуний жойларни бузинглар” дейилганда фармонда. Бу ерда ишламай ëтган магазинлар бузилганда орасида “Нимага катта магазинлар бузилмайди? Буларнинг шохи борми?” деб бир-иккита тўполон қилиб юборилди. Шундан кейин комиссия аъзолари катта магазинни ҳам¸ айнан менинг катта магазинимни буздириб юборди. 2003 йилда янги¸ зўр қилиб қурган эдим.

Озодлик: Сизга моддий товон тўлашдими ëки йўқми?

Аъзамжон Солиев: Ҳеч қанақа. На тузукроқ жой бор¸ на тузукроқ гап-сўз бор. Бузасан¸ тамом бузасан. Битта мен эмас. Бу ерда ордери бор саккизта магазинни буздириб ташлаб¸ умуман жой ҳам бермади.

Озодлик: Сизга бир тийин ҳам товон пули бермадими?

Аъзамжон Солиев: Умуман бир ҳафтача бўлди бузиб текислаб ҳозир ахлатларимизни ололмасдан магазиннинг товарини зўрға олиб чиқиб олдик. Эшик¸ дераза¸ ичидаги мебеллари билан синдириб ташлади экскаватор.

Озодлик: Ҳатто эшик-деразаларни¸ тахталарни¸ шиферларни олишга ҳам имкон бермадими?

Аъзамжон Солиев: Йўқ. Бир кунга срок берди. “Бизнинг қўлимизда мана ордер турибди. Ҳокимнинг қарори турибдику” десак¸ “Бизга қизиғи йўқ. Бузасан дедикми¸ бузасан” деб иккита экскаваторни қўйиб шартта буздириб ташлади.

Озодлик: Анча зарар бўлибдида. Тахминингизча¸ неча миллионлик нарсангиз бузилди?

- Тўғриси гап 2003 йилда қурганмиз. Умуман сотрасениега тушиб қолиб ҳеч нарсани ҳисоблай олмай қолдик. Бир ҳафтача бўлди. Янгиқўрғон бўйича энг катта¸ чиройли магазин меники эди. Энг камида 80 минг долларга арзийдиган магазин меники эди. Район бўйича энг катта магазин меники бузилди¸ дейди Аъзамжон Солиев.


“Ипак қуртини ўтин учун боқишади”

дейди бешариқлик Омонжон ака, Озодлик радиосида эфирга узатилган ”Ипак қурти боқишнинг ўзбекча модели” лавҳасига муносабат билдира туриб.

Омонжон ака: Кечаги эшиттириш ҳақида гаплашмоқчиман. Пилла ҳақида спор кетдию кеча. Ўша ҳақида гапирмоқчиман. Биз Фарғона вилояти¸ Бешариқ туманида яшаймиз. Бизда одамлар ипак қуртини пулидан ҳам тутмаяпти. Ипакнинг ўтини учун ишлаяпти. Ипак қурти роса қимматбаҳо нарса. Уни қайси ҳаромхўр ейди? Ҳамма фермерларга “Тутсанг ҳам тутасан¸ тутмасанг ҳам тутасан. Бўлмаса¸ ерингни олиб қўяман” деб шарт қўяди. Бечора фермер нима қилади кейин. 10 сўтик¸ 20 сўтик ер ваъда қуилиб бераяпти одамларга. Ўшалар мажбур ўтини учун¸ бошқаси учун¸ деб тутаяпти. Бировга бир сўм келмайди. Уни ким еяëтганини “Танганинг орқаси”ми ëки бошқа эшиттириш орқали суриштириб кўрсангизлар. Шуни муҳокама қилсангизлар. Пилла қаëққа кетаяпти биров билмайди.

Озодлик: Ўтин учун тутаяпти¸ деяпсиз. Нима учун ўтиб учун тутади? Газ борку.

- Газ йўқ. Кўмирнинг бир тоннаси фалон пул. Аҳоли зич. Далалар қолмаган бизнинг Бешариқ районининг марказларида. Одамлар “Шу ўтини учун ҳам тутаяпмиз” деяпти. Бир сўм пул йўқ. Фермер бечора ҳам 10 сўтик ер ваъда қилаяпти. Бир қоп буғдой ҳам бермайди¸ ҳеч нарса. Пилла кетади. Пилла шунақанги қимматбаҳо нарсаки¸ жуда қиммат нарса. Қайси ҳаромхўр ейди буни? Шуни бир суриштириб кўринглар¸ дейди Омонжон ака.


“Ёқутистонда ҳам ўзбеклар кўпайди”

дейди 20 йилдан бери оиласи билан Россиянинг Якутск шаҳрида яшаб ишлаётган андижонлик Муҳаммаджон:

Муҳаммаджон: Исмим Муҳаммаджон. Якутскданман. Ўзим андижонликман. Шу ерда кўпдан бери яшаймиз.

Озодлик: Ëқутистон бу Россиянинг энг совуқ жойи-а?

Муҳаммаджон: Қишда 45-50 градус совуқ бўлади. Ҳозир сал кун исияпти. Бизда ҳозир Ўзбекистоннинг кузи бўлаяпти¸ десангиз ҳам бўлаверади. Ҳозир Лена дарëси ўтаяпти. Муз кўчаяпти. Шаҳарни сув босган. Чекка-чекка жойларини сув олиб кетди. Жуда ҳам кўп жойларни сув олиб кетди. Мен ММС жўнатган эдим.

Озодлик: Уни олдик¸ раҳмат. Якутскда ўзбеклар кўпми?

- Жуда кўп. Шуни мен энди гапирмоқчи бўлаëтган эдим. 10-15 йил олдин биз саноқли эдикда. Ўзбекистоннинг ўзбеклари кам эдик. Бу ерда Қирғизистоннинг ўзбеклари мева-чева дегандай нарсаларни қўлга олган. Қашқадарëлик болаларимиз бор. Улар асосан қурилиш билан шуғулланишади¸ автобуслар ҳайдашади. Кўпчилигининг ўзларининг автобуси бор. Олдин кам эдида. Ҳозир қаерга қарасангиз ўзбек бўлиб кетдида. Мен ўйлаб қоламанда. Врачлар юрибди. Стройкаларда юришибди. Кейин кўп районларга¸ булар улус дейди¸ келиб ўша ëққа кетишаяпти. Анча-мунчасини кўчаларда¸ бозорларда кўриб қоламиз. Қўлдан келган ëрдамни қиламиз. Асосан улусларга врачларни ишга олаверади. Ўша ëқларга кетишаяпти. Ўйлаб қоламанда. Врачларимизга иш бўлмаса¸ биз бориб нима қиламиз. Худога шукур¸ ўзбекчилигимиздан чиқиб кетганимиз йўқ. Ҳамма ëқ жойида. Ўзимизни нима қилиб юрибмизу энди барибир ватан ватан эканда. Барибир ичингиз ачишарканда. Ўзбек болалар келаяпти. Ҳайрон қоламан¸ саводсиз. “Қумни ëйиб ташла. Тўққизинчи этажга олиб чиқ” дегандан бошқага ярамайди. Ўзбекистондан келган йигитларнинг основной массаси шунақа¸ дейди Муҳаммаджон.

****************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас.!
XS
SM
MD
LG