Линклар

Бан Ки Мун уран келишувига ишонч билдирди


БМТ Бош котиби Бан Ки Мун Эроннинг ўз уранини қайта ишлаш учун Туркияга юборишга рози бўлиши Теҳрон ядровий дастури атрофидаги вазиятни ижобий ҳал этишга туртки бўлишига умид билдирди.

БМТ раҳбари жорий ҳафта бошида Эрон, Туркия ва Бразилия етакчилари томонидан имзоланган келишувни Ғарб ва Теҳрон ўртасидаги кескинликни юмшатиш томон ташланган муҳим қадам, дея атади.

Душанба куни Туркия ва Бразилия раҳбарлари иштирокида Теҳронда имзоланган ушбу битимга мувофиқ, Эрон келгуси бир ой ичида 1200 килограмм уранни Туркияга юбориш эвазига камроқ миқдорда бойтилган уранни тиббий мақсадларда ишлатиш учун олишга рози бўлди.

Мазкур келишув имзоланганига қарамай БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий беш аъзоси Теҳронни уранни бойитиш ишларини тўхтатишга мажбур қилиш учун Эронга қарши янги санкциялар қўллашни назарда тутган резолюция лойиҳаси хусусида келишувга эришди.
XS
SM
MD
LG