Линклар

Пхенян Сэулга қарши кескин чоралар кўрмоқчи


Шимолий Корея қўшниси Жанубий Кореяга қарши кескин чоралар кўражагини эълон қилди.

Жанубий Кореяга қарашли бир кема 26 март куни Сариқ денгизда ҳалокатга учраган ва Сеул Шимолий Кореяни айблаган эди.

Корея халқ демократик республикаси Марказий информацион агентлигига кўра, айбловга жавобан кўриладиган чоралар икки мамлакат ўртасидаги алоқаларнинг кўплаб соҳаларига тегишли бўлади. Масалан, Кэсон шаҳридаги қўшма корхонада ишлаётган жанубий кореяликлар мамлакатдан чиқариб юборилади.

Жанубий Корея сешанба куни Шимолий Кореяга мўлжалланган пропагандистик эшиттиришларини қайта тиклашини маълум қилди. Аввалроқ Сэул Пхенян билан савдо алоқаларини тўхтатганини маълум қилган эди.

Хитой ва Россия томонларни оғир-босиқ бўлишга чақирди.

XS
SM
MD
LG