Линклар

logo-print

АҚШ Ғазога ёрдам бериш йўлларини қидирмоқда


АҚШ вице-президенти Жозеф Байден сўзларига кўра, Вашингтон Исроил қамалида қолаётган Ғазо минтақасида юзага келган гуманитар бўҳронни бартараф этишнинг янги йўлларини қидирмоқда.

Бу ҳақда Жозеф Байден бугун Мисрнинг Шарм-аш-Шайх шаҳрида мамлакат президенти Ҳусни Муборак билан ўтказган музокаралардан сўнг маълум қилди.

Хабарларга кўра, Жозеф Байден билан бирга Мисрга Оқ уй ва Миллий хавфсизлик кенгашининг юқори мартабали расмийлари сафар қилганлар.

Байден ва Муборак сўзлашувларидан бир ҳафта муқаддам Исроил хавфсизлик кучлари Ғазога инсонпарварлик ёрдами олиб кетаётган “Озодлик флотилияси”да рейд ўтказди. Мазкур рейд оқибатида Фаластин фаолларидан тўққиз киши нобуд бўлди, ўнлаб киши тан жароҳати олди.
XS
SM
MD
LG