Линклар

ШҲТ раҳбарлари Тошкентга келмоқда


10-11 июн кунлари Россия президенти Дмитрий Медведев Ўзбекистонга сафар қилади.

Тошкентда Россия президенти Шанҳай ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммитида иштирок этади.

ШҲТга аъзо давлат етакчилари Тошкентдаги саммит чоғида асосан хавфсизлик масалалари, жумладан Афғонистон ва Қирғизистондаги вазиятни муҳокама қиладилар.

Айни пайтда Хитой президенти Ху Цзинтао Ўзбекистон президенти Ислом Каримов таклифига биноан давлат ташрифи билан Тошкентга келди. Пойтахт аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиёев кутиб олди.

ЎзА агентлигининг хабар қилишича, ташриф асносида Ислом Каримов ва Ху Цзинтао Ўзбекистон билан Хитой ўртасидаги муносабатларни янада ривожлантириш масалалари¸ иккала томонни қизиқтирган минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик масалаларни муҳокама қиладилар.

Музокаралар якунида эса турли соҳалардаги алоқаларни ривожлантиришни назарда тутган ҳамкорлик шартномаларининг имзоланиши режалаштирилган.
XS
SM
MD
LG