Линклар

Ришод Собиров – жаҳоннинг энг кучли дзюдочиси


Россиянинг Москва шаҳрида дзюдо бўйича ўтказилган “Катта шлем” туркумидаги халқаро турнирда 50 дан зиёд мамлакатдан келган 500 нафар дзюдо усталари куч синашди.

Олдинроқ Тунисдаги ва Бразилиядаги турнирлар ғолиби, Пекин Олимпиадаси совриндори ўзбекистонлик Ришод Собиров 60 килограмм вазн тоифасида олтин медал ва ғолиб сифатида 150 минг АҚШ доллари билан, Дилшод Чориев эса 90 кг бўлган вазнда бронза медали билан тақдирланди.

Кучли рақибларга дуч келган полвон Абдулла Тангриев 100 кг бўлган оғир вазн тоифасида 5-ўринни эгаллади.

Команда ҳисобида Ўзбекистон дзюдочилари Япония, Франция, Россия, Венгрия ва Бразилиядан кейин 6-ўринни эгаллади.

Дзюдо бўйича нуфузли бу мусобақа ғолиби Ришод Собировнинг ўз ғалабасидан кейин рейтинг бўйича энг юқори поғонага, Дилшод Чориевнинг эса жаҳоннинг энг кучли учлигига кўтарилиши кутилмоқда .
XS
SM
MD
LG