Линклар

logo-print

Ўзбекистон Тожикистонга узатиладиган табиий газ ҳажмини 35 фоизга қисқартирди




“Тожикгазтранс” ширкатининг билдиришича, бунга ўзбек табиий гази учун Тожикистоннинг қўшни давлат олдидаги газ тўловидан қарзи ошиб кетгани сабаб бўлган.

Айни кунларда “Тожикгазтарнс”нинг Ўзбекистонга 1 миллион АҚШ долларидан ортиқроқ қарздор бўлгани айтилмоқда.

- Асосий истеъмолчиларимиз бўлган саноат корхоналари фойдаланилган табиий газга қарзини тўлай олмаётганлари натижасида шунча маблағ тўпланиб қолган. Қарзимиз бундан ҳам ошиб кетса, Ўзбекистон табиий газ узатишни батамом тўхтатиб қўйиши мумкин ва бунга уларнинг ҳаққи бор, дейди “Тожикгазтранс” ширкати расмийси Шавкат Шойимов.

Айни кунларда Тожикистон аҳолиси умуман табиий газ билан таъминланмайди. Ўзбекистондан импорт қилинадиган газ фақат саноат корхоналарига тақсимланмоқда.
XS
SM
MD
LG