Линклар

Ливия кемаси Ғазога денгиз орқали ёрдам етказмоқчи


Исроил расмийларига кўра, инсонпарварлик ёрдами ортилган Ливияга қарашли кема Ғазо минтақаси томон ҳаракатланмоқда ва Исроил хавфсизлик кучлари кеманинг Ғазога яқинлашишига йўқ қўймайди.


Исроил мудофаа вазири Эҳуд Барак Ғазога денгиз орқали инсонпарварлик ёрдами олиб ўтиш уриниши провокация сифатида баҳоланишини таъкидлади.


Бундан бир оз аввал грециялик дипломатлар мазкур кема Миср томон ҳаракатланаётганини билдирган бўлса-да, ливиялик фаоллар инсонпарварлик юки ортилган кемага Ғазога йўл олганини маълум қилдилар.


Ливиядаги кўмак ташкилоти вакили Юсуф Саваний кема экипажи Исроил билан зиддият келтириб чиқаришни истамаётгани, аксинча бир неча йил давомида қамалда қолаётган Ғазо минтақаси аҳолисига икки минг тонна озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори-дармон етказиб бериш ниятида эканини билдирди.

XS
SM
MD
LG