Линклар

Ўзбекистонда давлат амалдорлари алмаштирилди


Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Эргаш Шоисматов ва “Ўзбекнефтегаз” Миллий холдинг компанияси бошқарувчилар кенгаши раҳбари Улуғбек Назаров президент Ислом Каримов қарори билан эгаллаб турган лавозимларидан бўшатилди. Бу ҳақда бир қатор интернет нашрлари хабар тарқатди.

Нашрларга кўра, бош вазир ўринбосари этиб “Ўзкимёсаноат” Давлат хиссадорлик компанияси раҳбари Ғуломжон Иброҳимов этиб тайинланган.


Янги лавозимда Иброҳимов геология, кимё, нефт ва металлургия саноати масалалари билан шуғулланади.


“Ўзбекнефтегаз” компаниясига эса президент қарори билан Шокир Файзуллаев тайинланган.


Айрим кузатувчилар фикрича, давлат амалдорларининг ишдан бўшатилиши яқинда мамлакатда нефт махсулотлари билан юзага чиққан тақчиллик билан боғлиқ бўлиши мумкин.

XS
SM
MD
LG