Линклар

Ҳиндистон ва Покистон бош дипломатлари учрашмоқда


Исломободда Ҳиндистон ва Покистон ташқи ишлар вазирларининг учрашуви бўлиб ўтмоқда.


Ҳиндистоннинг иқтисодий маркази ҳисобланган Мумбай шаҳрида 2008 йилнинг ноябр ойида содир этилган қўпорувчилик амалиётларидан буён икки давлат ташқи ишлар вазирларининг биринчи маротаба ўтказаётган учрашувидир.


Ташқи ишлар вазирларининг ўзаро алоқалар ривожи, хавфсизлик масалалари, Кашмир минтақаси ва Афғонистондаги вазият, Мумбай ҳужуми юзасидан олиб борилаётган тергов жараёнига оид масалаларни муҳокама қилиши кутилмоқда.


Мумбайдаги ҳужумлар чоғида 160 дан ортиқ киши нобуд бўлган. Ҳиндистон томони ушбу қўпорувчилик ҳужумида Покистондаги террорчи гуруҳ вакилларини айблаган. Бундан ташқари, расмий Деҳли Покистон хавфсизлик хизматларини ҳам жангариларга ёрдам берганликда айблаган.

XS
SM
MD
LG