Линклар

Луис Корвалан вафот этди


Совуқ уруш давридаги таниқли сиёсий арбоб, Чили коммунистик партияси собиқ раҳбари Луис Корвалан Чили пойтахти Сантиягода 94 ёшида оламдан ўтди.

Чили коммунистик партиясига 1932 йилда қўшилган Корвалан 1952 йилда партия марказий қўмитасига аъзо бўлган. 1958 йилда Бош котиб лавозимини эгаллаган.

Генерал Аугусто Пиночет бошчилигидаги исёнчилар 1973 йил сентябрида давлат тўнтариши амалга ошириб коммунистлар тарафдори Салвадор Алленде ҳукуматни ҳокимиятдан ағдарганидан кейин Луис Корвалан қамоққа ташланган.

Совет Иттифоқи олиб борган халқаро кампания натижасида 1976 йилда Корвалан СССРдаги сиёсий маҳбус, диссидент Владимир Буковскийга алмаштирилган.

1983 йилда Корвалан қиёфасини ўзгартириб Чилига қайтган. Пиночет режими тугаганидан сўнг 1989 йилда Луис Корвалан Чили коммунистик партияси раҳбари лавозимидан истеъфога чиққан.
XS
SM
MD
LG