Линклар

logo-print

ЕИ Ташқи ишлар вазирлари Қирғизистондаги ўзбеклар аҳволидан ташвишда


26 июл куни Брюсселда Европа иттифоқи Ташқи ишлар вазирларининг навбатдаги йиғини бўлиб ўтди.

Мазкур йиғин якунида ЕИнинг Ташқи масалалар кенгаши Қирғизистон бўйича ўз хулосаларини эълон қилди.

- Кенгаш Қирғизистон Конституциясига ўзгартишлар киритиш бўйича референдумнинг муваффақиятли ўтказилганини олқишлайди. Бу мамлакатда демократик институтлар фаолиятини ташкиллаштириш ҳамда қонун устиворлигини таъминлаш йўлида олдинда ташланган муҳим қадамдир. Кенгаш, шунингдек, Қирғизистон ҳукуматини кузда ўтказилиши режаланган парламент сайловлари арафасида ЕХҲТ томонидан килинган тавсияларни ҳаётга тадбиқ этишни бошлашга чақиради. ЕИ ушбу жараёнда Қирғизистон ҳукуматига ёрдам беришга ҳар доим тайёр¸ дейилади кенгаш хулосаси муқаддимасида.

Айни пайтда¸ кенгашнинг кейинги хулосаларида Қирғизистон жанубидаги вазият¸ хусусан бу ерда ўзбеклар ҳақларининг поймол бўлаëтгани хусусида алоҳида ташвиш изҳор этилади.

Қирғизистон ҳукуматини июн ойида мамлакат жанубида юзага чиққан миллий низо юзасидан мустақил текширув ўтказишга чақирган ЕИ Ташқи ишлар вазирлари¸ айни пайтда минтақага ЕХҲТ полиция маслаҳатчилари миссиясининг киритилиш истиқболини олқишлади.
XS
SM
MD
LG