Линклар

logo-print

Эрон раҳбари аҳоли сони кўпайишини хоҳламоқда


Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод мамлакатда аҳоли сони кўпайишини рағбатлантиришни назарда тутган ҳукуматнинг янги сиёсатини эълон қилди.

Ассошиэйтед пресс ахборот агентлиги хабарига кўра, Теҳрон ҳукуматининг янги ташаббуси бола туғилган ҳар бир оилага пул тўлаш ва гўдак 18 ёшга тўлгунича унинг банкдаги ҳисоб рақамига пул ўтказишни назарда тутган.

Муҳим инфратузилма лойиҳалари учун мамлакатда молия етишмаётган бир пайтда Эрон ҳукумати чақалоқлар учун маблағни қаердан олиши очиқланмади.

Ҳозир Эрон аҳолиси сони тахминан 75 миллион кишини ташкил этади. Ундан олдин президент Аҳмадийнажод Эрон 150 миллион аҳолини боқиш имкониятига эга эканини айтган.
XS
SM
MD
LG