Линклар

Ироқда шиа зиёратчилари нишонга олинди


Ироқда содир этилган зўравонликлар оқибатида камида 12 киши нобуд бўлди.

Расмийларнинг билдиришича, беш нафар зиёратчи Бағдоднинг шиалар истиқомат қилувчи Садр шаҳарчасида содир этилган портлаш қурбони бўлган. Бир неча соатдан сўнг шиалар учун муқаддас ҳисобланган Карбало шаҳрида номаълум шахслар томонидан уюштирилган ракета ҳужумида эса етти киши нобуд бўлган, ўнлаб зиёратчи тан жароҳати олган.

Шу кунларда Ироқдаги шиалар имом Ал-Маҳдий туғилган кунини кенг нишонламоқдалар ва шу муносабат билан мамлакат бўйлаб хавфсизлик чоралари кучайтирилган.

XS
SM
MD
LG