Линклар

Покистонда мотам куни эълон қилинди


Бугун Покистон бўйлаб 28 июл куни рўй берган авиаҳалокат қурбонлари хотирасига мотам тутилмоқда.

Туркиядан Карачи ва Исломобод йўналиши бўйича парвоз қилаётган “Airbus 321” русумлдаги самолёт пойтахт яқинидаги Марғалла тепаликларидан бирига урилиб портлади. Оқибатда учқич бортида бўлган барча йўловчилар ва экипаж аъзоси, жами 152 киши нобуд бўлди.

Фожиа муносабати БМТ Бош котиби Бан Ки Мун ва қатор Ғарб давлатлари етакчилари Покистон ҳукуматига таъзия изҳор қилдилар.

Айни пайтда фожиа сабаблари ўрганилмоқда ва мутахассислар воқеа жойида самолётнинг “қора қутиси” топилганини маълум қилдилар.

Покистон расмийларига кўра, йўловчиларининг аксари покистонлик бўлган. АҚШ элчихонаси ҳам самолёт бортида икки нафар америкалик бўлганини ошкор қилди.





XS
SM
MD
LG