Линклар

Кассетали бомбалар таъқиқланди


1 август куни кассетали бомбаларни таъқиқлаш тўғрисидаги 30 дан зиёд давлат ратификация қилган янги халқаро конвенция кучга кирди.

Бироқ мазкур ҳужжатни ратификация қилган давлатлар орасида кассетали бомбаларнинг йирик қўрхонасига эга бўлган Хитой, Россия, АҚШ, Ҳиндистон, Покистон, Исроил каби давлатлар йўқ.

Кассетали бомбалар портлаган пайтда кейин ўз ҳолича портлайдиган кўплаб майда снарядлар теварак-атрофга отилади. Бироқ бу снарядларнинг кўпи ерга тушиши билан портламай бир неча йил қолиб кетади ва тинч аҳоли ҳаётига хавф солади.

Кассетали бомбаларни таъқиқлаш халқаро коалицияси мувофиқлаштирувчиси Томас Нэш бундай деди:

- Бу 10 йил муқаддам пиёдаларга қарши миналар таъқиқланганидан буён кучга кираётган энг муҳим халқаро қонундир. Бундан буён мамлакатлар шундай қурол қурбонларига ёрдам беришга мажбур. Конвенция кучга кириши билан ҳудудларни бомба кассеталаридан тозалаш учун ажратилган 10 йиллик ҳамда бундай қуроллар қўрхоналарини йўқ қилиш учун белгиланган 8 йиллик муддат бошланди.

Кассетали бомбаларни тақиқлаш учун кўплаб халқаро ташкилотлар ҳаракат қилиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG