Линклар

logo-print

Покистондаги табиий офат қурбонлари сони 1100 нафардан ошди


Покистонда табиий офат қурбонлари сони 1100 нафардан ошди, жабрланганлар сони эса 2 ярим миллионга етгани хабар қилинмоқда.

Шундай баёнотни тарқатган Халқаро қизил хоч ташкилоти 20 мингдан ортиқ кишига озиқ-овқат етказгани, жабрланган аҳоли ҳукуматнинг уларга ёрдам етказишда сусткашлик қилаётганликда айблаётганини маълум қилди.

Мамлакат шимоли ғарбидаги Ҳайбар Паҳтунква вилоятида аввалига узоқ ёққан кучли ёмғир, кейин эса унинг ортидан келган сув тошқини ва ер кўкчиси оқибатида бутун бошли қишлоқлар ер юзидан ювилиб кетди.

Вилоят ахборот вазири Миён Ифтихор Ҳусайн бу рақамлар ҳали яна ўсиши, боиси, табиий офат кўлами жуда кенг бўлгани туфайли ҳали аниқланмаган қурбонлар ва жабрланган аҳоли сони кўп бўлиши мумкинлигидан хавотир қилмоқда.

БМТ Бош котиби Бан Ки Мун бу фожиадан чуқур қайғу изҳор этди ва бу минтақа аҳолсига 10 миллион доллардан ортиқроқ халқаро ёрдам етказилишини ваъда қилди.

XS
SM
MD
LG